
Electronic Autonomous Solutions (EAS company) ҳиндистонлик NeoSoft IT-компанияси билан халқаро лойиҳалар учун муҳандислар ва IT-мутaҳассисларни танлаш соҳасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган стратегик музокаралар ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, тажриба алмашиш ва инновацион ечимларни амалга ошириш учун юқори малакали мутахассисларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилдилар. Алоҳида эътибор ишлаб чиқиш жараёнларини оптималлаштириш, замонавий рақамли воситаларни жорий этиш ва аниқ вазифалар учун мослашувчан жамоаларни шакллантиришга қаратилди.
EAS ва NeoSoft ҳамкорлиги янги имкониятларни очади:
- EAS ва NeoSoft ҳамкорлиги янги имкониятларни очади:
- Ҳиндистон IT-секторидаги илғор технология амалиётларидан фойдаланиш;
- рақамлаштириш ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.
Ушбу музокаралар биз учун шериклик муносабатларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун асос яратди. Яқин вақт ичида биз бизнес жараёнларини автоматлаштириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва турли соҳалар учун комплекс IT-ҳалларни жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз.
Биз ишонамизки, NeoSoft билан ҳамкорлик хизматларимиз сифатини оширишга, экспертизамизни кенгайтиришга ва Electronic Autonomous Solutions (EAS) компаниясининг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.